Logo

Польшадан муносабат: Ўзбекистоннинг халқаро майдонда коррупцияга қарши курашишдаги ҳиссаси ва роли ошмоқда

Декабрь 21, 2023. 15:27 • 2 дақ

148
Польшадан муносабат: Ўзбекистоннинг халқаро майдонда коррупцияга қарши курашишдаги ҳиссаси ва роли ошмоқда

ВАРШАВА, 21 декабрь. /«Дунё» АА/.  Варшава давлат университети ҳузуридаги Сиёсий тадқиқотлар институти профессори Тадеуш Бодио «Дунё» АА учун интервьюсида Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг 19 декабрь куни Тошкентга буюрган ташрифи ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида янги саҳифа очди.


Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама дўстона муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилиб, нафақат иқтисодий ва сиёсий соҳаларда, балки жаҳон миқёсида, жумладан, коррупцияга қарши курашда ҳам намоён бўлмоқда.


Жорий йилнинг 19 декабр куни Қатар Амирининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтгани бунинг далилидир.


Ўз навбатида, ушбу тадбирнинг Тошкент шаҳрида ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро майдонда коррупцияга қарши курашишдаги улкан ҳиссаси ва роли ошаётганидан далолат беради. Ушбу тадбир Польшанинг деярли барча эксперт доиралари томонидан юқори баҳоланди.


Бундай тадбирларни халқаро миқёсда ташкил этиш халқаро ҳамжамиятдаги муносабатларни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш борасида ўзаро тажриба алмашишга катта ҳисса қўшади, деб ўйлайман.


Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, масъулиятни ошириш, бюрократияни қисқартириш ва давлат хизматларини соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилаётгани юксак эътирофга сазовордир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш