Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилишини олқишлади
Апрель 08, 2026. 13:31 • 58 сония
• 68
ТОШКЕНТ, 8 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда ўт очиш тўлиқ тўхтатилгани ва сулҳ ўрнатилгани муносабати билан расмий баёнот берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ўзбекистон Покистон раҳбарияти воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилиши эълон қилинганини олқишлайди, – дейилади ҳужжатда. – Мазкур саъй-ҳаракатларни кескинликни юмшатиш, сиёсий-дипломатик мулоқот ва ўзаро мақбул ечимларни топиш учун шароит яратиш йўлидаги муҳим қадам, деб ҳисоблаймиз.
Барча томонларни вазмин бўлишга, вазиятни яна кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга, шунингдек тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирамиз.
Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларига мувофиқ қатъий равишда ҳал этиш зарурлиги тўғрисидаги ўзгармас позициясини тасдиқлайди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси