ICESCO Ўзбекистонда таълим олишни хоҳловчилар учун стипендия дастурини эълон қилди
Март 30, 2026. 11:10 • 54 сония
• 252
ТОШКЕНТ, 30 март. /“Дунё” АА/. Ислом дунёсининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда “ICESCO – Uzbekistan” стипендия дастурини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Маълум қилинишича, ҳар бир стипендия ўқиш, талабалар турар жойи, ойлик стипендия харажатларини қоплаш, шунингдек, давлат тиббиёт муассасалари орқали тиббий суғуртадан фойдаланиш имконини беради.
Талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали дастур талаблари билан танишишлари ва унда иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин:
Аризаларни топширишнинг охирги муддати 2026 йил 15 май этиб белгиланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси