Logo

Пекиндан муносабат: Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлиги Марказий Осиёда янги босқични бошламоқда

Март 31, 2026. 12:18 • 3 дақ

105
Пекиндан муносабат: Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлиги Марказий Осиёда янги босқични бошламоқда

ПЕКИН, 31 март. /“Дунё” АА/. Хитой Давлат кенгаши ҳузуридаги Евроосиё ижтимоий ривожланиш институти директори ўринбосари Сюй Тао “Дунё” АА мухбирига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг 26-27 март кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ҳақида фикр билдирди:

Хитой эксперт-таҳлил доираларида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифига Марказий Осиёдаги давлатларнинг ички мувофиқлашувини мустаҳкамлаш йўлининг изчил ривожланиши сифатида қаралмоқда.

Бу ерда гап икки томонлама воқеа ҳақида эмас, балки Марказий Осиё мамлакатларининг барқарор ва институционал ўзаро ҳамкорлик форматларига ўтиши билан боғлиқ кенгроқ минтақавий динамиканинг намоён бўлиши ҳақида бормоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари сўнгги йилларда ривожланиш ва хавфсизлик масалалари бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишга интилишларини намойиш этмоқда, бу эса минтақа ичида ҳам, ташқи ҳамкорлар билан ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш учун асос яратмоқда.

Шунга кўра, Ўзбекистон–Тожикистон алоқаларининг фаоллашуви Хитой томонидан тўпланган ишонч ва прагматизм даражасининг ифодаси сифатида қабул қилинади.

Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик илгари мавжуд бўлган мураккабликлар, жумладан, чегараларни делимитация қилиш ва сув-энергетика кун тартиби масалалари фонида ривожланиб бораётгани алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳозирги босқич Хитойда бутун минтақавий муҳит сифат жиҳатидан ўзгаришининг кўрсаткичи сифатида қараладиган амалий ҳамкорликка ўтиш билан тавсифланади. Қайд этилишича, ушбу трансформация узоқ муддатли истиқболга йўналтирилган барқарор ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш учун замин яратади.

Шунингдек ўқинг

Иқтисодий йўналишда ЎзбекистонТожикистон ҳамкорлигини чуқурлаштириш минтақанинг ўзаро боғлиқлигини оширишга хизмат қилиши, инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар очиши таъкидланган.

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида янада яқин алоқаларни шакллантириш транспорт йўлаклари ва энергетика кооперациясини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Бу Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусини илгари суришдаги манфаатларига мос келади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Хитойнинг сезиларли транзит салоҳиятига эга минтақадаги асосий ҳамкорларидан бири сифатида қаралади, Тожикистон эса минтақанинг энергия конфигурациясида муҳим бўғин ҳисобланади.

ЎзбекистонТожикистон муносабатларининг ривожланиши бутун минтақадаги, жумладан, Хитойга туташ ҳудудлардаги вазиятни барқарорлаштириш омили сифатида баҳоланмоқда.

Кенгроқ маънода, Хитойда Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифига Марказий Осиё субъектлигини босқичма-босқич мустаҳкамлаш жараёнининг бир қисми сифатида қаралади.

Минтақа мамлакатлари ўртасидаги мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш асосий халқаро масалалар бўйича келишилган позицияларни ишлаб чиқиш имконини беради. Бу уларнинг халқаро майдондаги ролини объектив равишда оширади. Умуман олганда, Хитой томони Ўзбекистон–Тожикистон мулоқотининг ривожланишини барқарорликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қиладиган ижобий ва узоқ муддатли аҳамиятга молик тенденция сифатида баҳолайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш