"News Central Asia":Ўзбекистон ва Туркманистон тадбиркор аёллари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Сентябрь 13, 2025. 07:34 • 53 сония
• 148
АШХОБОД, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Туркманистондаги оммабоп "News Central Asia" сайтида "Туркманистон ва Ўзбекистон бизнес соҳасида етакчи аёллар ҳамкорлигини кучайтирмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Туркманистон: Савдо барқарорлиги ва интеграцияси" лойиҳаси доирасида 3-6 сентябрь кунлари туркманистонлик тадбиркор аёллар учун Самарқанд шаҳрига танишув сафари ташкил этилгани маълум қилинган.
"Ташриф давомида делегация аъзолари "100 + Women’s Leadership" тадбирларида иштирок этди. Амалий семинарларда Туркманистондан келган иштирокчилар "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси вакиллари билан биргаликда аёлларнинг ҳамжамиятдаги ва бизнесдаги ролини муҳокама қилдилар", – дейилган нашрда.
Таъкидланишича, "100+ Women’s Leadership" кенг кўламли форуми дастурнинг кулминацион нуқтаси бўлди. Мазкур учрашув аёлларнинг иқтисодиётга қўшаётган ҳиссаси, бизнесга рақамли технологияларни жорий этиш ва давлатлараро ҳамкорликнинг инновацион форматларини излаш бўйича жонли мулоқот учун ўзига хос майдонга айланди.
"Туркманистон делегацияси аъзолари нафақат ўз ташаббусларини тақдим этди, балки Ўзбекистонда амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар билан ҳам танишди. Форум фикр ва янги ғояларни алмашиш учун муҳим майдон вазифасини ўтади", – дейилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда