Қирғизистонда “Салом Ўш–2026” VII Халқаро сайёҳлик фестивали бўлиб ўтди
Май 23, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 179ЎШ, 23 май. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Сув туманида “Салом Ўш–2026” VII Халқаро сайёҳлик фестивали ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.
Ушбу нуфузли тадбирда Хитой, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистондан келган соҳа вакиллари ҳамда йирик туроператорлар иштирок этди.
Анжуманнинг очилиш маросимида Қирғизистон расмийларидан Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев, Ўш шаҳри мэри Жанар Акаев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Эрденет Касимов, Савдо-саноат палатаси раиси Темир Сариев ва бошқа расмий доиралар, дипломатик корпус ва ОАВ вакиллари қатнашди.
Фестивалда Ўзбекистон делегацияси таркибида Фарғона вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Ахмедов, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Махамаджон Нишонов, Наманган вилояти ҳокимлиги масъуллари, маҳаллий ОАВ ва етакчи сайёҳлик компаниялари вакилларидан иборат делегация фаол иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Ўш шаҳри мэри Жанар Акаев ўз нутқида жорий йилнинг май ойида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига борганини мамнуният билан эслаб, у ерда туристлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар қўшни мамлакатлар учун ҳақиқий намуна эканлигига эътибор қаратди.
Тадбирда иштирок этган мамлакатимиз бош консули Зафарбек Ахмедов ўз чиқишида ўтган 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ айнан қардош Қирғизистондан (3,3 миллион нафар) ташриф буюрганини алоҳида қайд этиб, бугунги кунда ушбу кўрсаткични бир неча баробарга ошириш учун икки томонлама улкан имкониятлар мавжудлигига эътибор қаратди.
Фестивалнинг амалий натижаси сифатида, Ўзбекистондан ташриф буюрган “Dilrabo travel”, “Savanna turizm”, “Vodiy sayyoh” каби туристик компаниялар Қирғизистоннинг “Osh destination”, “Osh trips”, “Munduz tourist” туризм ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича 5 та муҳим меморандум имзоланди.
Икки кунлик тадбир давомида туристик кўргазмалар, миллий таомлар фестивали, халқ амалий санъати ярмаркалари ва концерт дастурлари ташкил этилиди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон бош консули Қирғизистон Халқ депутатлари Ўш шаҳар кенгаши спикери билан учрашув ўтказди

Қозоғистон минтақада биринчи бўлиб сунъий ёмғир технологиясини амалиётга жорий этди






