Грузия Бош вазири: Бир йил ичида мамлакатдан сўнгги 10 йилдагидан кўпроқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди

Июнь 24, 2026. 19:30 • 2 дақ

106
Грузия Бош вазири: Бир йил ичида мамлакатдан сўнгги 10 йилдагидан кўпроқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди

ТБИЛИСИ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг маълум қилишича, бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида мамлакатдан сўнгги ўн йилдагидан ҳам кўпроқ ноқонуний муҳожир депортация қилинган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Синхуа” ахборот агентлиги маълумотига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар ва сиёсий ёндашув самарасидир.

Ираклий Кобахидзе ҳозирда Грузия ҳудудида 20 мингга яқин ноқонуний муҳожир борлиги ва ҳукумат уларни депортация қилиш бўйича фаол ишларни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

“Sputnik Грузия” хабарига кўра, сўнгги кунларда Грузия ИИВ Миграция департаменти тегишли бўлинмалар билан мувофиқлаштирилган тадбирлар натижасида ўнлаб хориж фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборган.

Шунингдек ўқинг

Улар орасида Озарбайжон, Бангладеш, Миср, Ҳиндистон, Иордания, Қозоғистон, Хитой, Непал, Нигерия, Покистон, Россия, Судан, Танзания, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатлар фуқаролари бор.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида Грузиядан 904 нафар хорижлик чиқариб юборилган – улар орасида энг кўпи Туркия фуқаролари бўлган.

Грузиянинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, чиқариб юборилган шахсларга мамлакатга кириш тақиқланган. Бу чеклов мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этганларга нисбатан қўлланилмайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш