Logo

Навоий ва Абай — дўстлик куйчилари

Март 04, 2024. 14:51 • 48 сония

157
Навоий ва Абай — дўстлик куйчилари

ОЛМАТА, 4 март. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида "Навоий ва Абай - дўстлик куйчилари" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Чимкент шаҳар ўзбек драма театрида бўлиб ўтган адабий-бадиий кеча "Ватандошлар" жамоат фонди делегациясининг Чимкент шаҳрига сафари доирасида Ўзбекистоннинг Олмата шаҳридаги Бош консуллиги ва Қозоғистон ўзбеклари "Дўстлик" жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда "Ватандошлар" жамоат фонди бошқарув раиси Одилжон Саттаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида алоқалар икки мамлакат етакчиларининг саъйи-ҳаракатлари билан барча соҳаларда, шу жумладан маънавий-маърифий ва санъат йўналишида жадал ривож топиб бораётганини айтиб ўтди.

Кечада Алишер Навоий ва Абай ижодига бағишланган маърузалар тингланди. Шунингдек, икки буюк адиб қаламига мансуб ғазал ва шеърлардан ўқиб берилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон санъат усталари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда Чимкент шаҳридаги Ўзбек драма театри томонидан намойиш этилган "Тановар" спектакли барчага хуш кайфият улашди.

Маърифий тадбир якунида Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳридаги ўзбек мактабларига "Ватандошлар" жамоат фонди томонидан 500 дан зиёд ўзбек тилидаги бадиий китоблар ва ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари совға қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш