Logo

Хоразм вилояти ва Атирау вилояти ҳокимликлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди

Август 07, 2025. 07:30 • 36 сония

77
Хоразм вилояти ва Атирау вилояти ҳокимликлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди

АТИРАУ, 7 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Хоразм вилояти ва Қозоғистоннинг Атирау вилояти ҳокимликлари мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида 2024 йил октябрда Самарқанд шаҳрида ўтказилган IV Ўзбекистон-Қозоғистон Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми якунлари юзасидан Хоразм вилояти ва Атирау вилояти ўртасида имзоланган "Йўл харитаси"нинг амалий ижроси кўриб чиқилди.

Шунингдек, Хоразм вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар, инвесторларга яратилган шароитлар ҳақида таъкидланди.

Қозоғистон томонига жорий йилнинг 21-22 сентябрь кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумига иштирок этиш таклифи билдирилди.

Атирау вилояти ҳокимлиги вакиллари ўз навбатида, 26 август куни ўтказиладиган "Сарайшик" халқаро сайёҳлик илмий-амалий конференциясига Хоразм вилояти вакилларини таклиф қилди. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш