Logo

Олий Мажлис Сенати раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бишкекда ўтаётган Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этмоқда

Сентябрь 23, 2025. 20:04 • 52 сония

15
Олий Мажлис Сенати раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бишкекда ўтаётган Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /"Дунё" АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Бишкек шаҳрида ўтказилаётган "Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари: минтақани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича самарали ечимлар" мавзусидаги Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари ҳам қатнашмоқда.


Тадбирда Танзила Нарбаева нутқ сўзлаб, минтақада парламентлараро ҳамкорликнинг янги истиқболларига доир муҳим таклифларни илгари сурди.


Форумда давлатларимиз ўртасида шаклланаётган ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳити нафақат иқтисодий ҳамкорлик, балки маданий-гуманитар алоқаларга ҳам кучли туртки бераётгани алоҳида таъкидланди.


Марказий Осиё давлатлари парламентлари томонидан Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ва унинг доирасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар юксак баҳоланди.


Кун тартиби доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ёшлар бандлиги ва миграция масалалари, шунингдек рақамли хавфсизлик ва минтақавий стандартларни ишлаб чиқиш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш