Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда

Октябрь 23, 2026. 17:30 • 55 сония

• 139
Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда

АШХОБОД, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган “Туркманистон нефти ва гази” XXXI халқаро конференцияси ва кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация таркибидан “Ўзбекнефтгаз”, “ЎзГазТрейд” компаниялари ва “Ўзэнергосотиш” акциядорлик жамияти раҳбарлари ўрин олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон вакиллари “Туркменнебит” ва “Туркменгаз” давлат концернлари, Туркманистон Энергетика вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, қатор хорижий компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Томонлар нефть, газ ва электр энергетикаси тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, шерикликнинг янги йўналишларига эътибор қаратдилар.

Қайд этилишича, ўтказилган музокаралар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида энергетика соҳасидаги амалий алоқаларни кенгайтириш, ишбилармонлик ришталарини мустаҳкамлаш ва янги қўшма имкониятларни рўёбга чиқаришга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш