Бугун Батумида Марказий Осиё мамлакатлари ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг илк учрашуви бўлиб ўтади

Октябрь 23, 2026. 13:00 • 56 сония

• 123
Бугун Батумида Марказий Осиё мамлакатлари ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг илк учрашуви бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Батуми шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Грузия ТИВ маълумотларига кўра, учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Грузия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Томонлар Марказий Осиё мамлакатлари ва Грузия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда транспорт-логистика соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиши, минтақалараро ва халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Батуми шаҳрида Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда Ажария ҳукумати раиси Зураб Патарадзе билан учрашган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш