Туркия 20 апрелдан эътиборан Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилади
Апрель 08, 2024. 11:39 • 55 сония
• 1702
ТОШКЕНТ, 8 апрель. /"Дунё" АА/. 2024 йил 20 апрелдан эътиборан Тожикистон фуқароларининг Туркияга киришлари учун виза режими жорий қилинади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, 6 апрель куни Туркия томони Тожикистонни дипломатик каналлар орқали ушбу тартиб ҳақида расман хабардор қилди.
"Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси фуқаролари 20 апрелдан эътиборан ушбу давлатга боришдан олдин виза олишлари керак, - дея аниқлик киритади "Ховар" МАА. — Илгари Тожикистон Республикаси фуқаролари Туркияга визасиз киришлари ва у ерда 90 кунгача қолишлари мумкин эди".
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, мамлакатимиз фуқаролари Туркияга ҳали ҳам визасиз киришлари ва у ерда 90 кунгача қолишлари мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси