Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида таҳсил олаётган талабалар учун Туркманистонда ўқув амалиёти ташкил этилди
Июль 02, 2025. 10:08 • 2 дақ
• 106
АШХОБОД, 1 июль. / "Дунё" АА/. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетининг бир гуруҳ талабалари Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети томонидан ташкил этилган ўқув амалиётида иштирок этяпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

10 кунлик амалиёт дастурига мувофиқ, ўзбекистонлик талабалар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида Туркманистон тажрибасини ўзлаштиришга оид ўқув-амалий машғулотларда иштирок этади.
Шунингдек, дастур доирасида талабалар Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети ўқув хўжалиги, етакчи қишлоқ хўжалиги техникаси марказлари, Туркманистон Фанлар академияси илмий-технологик парки, Давлат марказий ботаника боғи ҳамда бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари объектларига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Ўқув амалиётининг тантанали очилиши маросимида Туркманистон Қишлоқ хўжалиги университети ректори Аллаберди Гапуров сўзга чиқиб, ўзбекистонлик талабалар ва ўқитувчиларни самимий қутлади. Мамлакатларимизнинг азалдан қардош давлатлар эканлигини таъкидлаб, икки давлат раҳбариятига талаба ёшларга бу каби яратилаётган имкониятлар учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов ўз навбатида, ташкил этилган ўқув амалиёти икки мамлакат ўртасида таълим, фан ва малакали мутахассислар тайёрлаш борасида мустаҳкамланаётган ҳамкорликнинг ёрқин намунаси эканлигини қайд этди. Шунингдек, ушбу дастур нафақат касбий билимларни чуқурлаштириш, балки қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам эканлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг июль ойида Туркманистон Қишлоқ хўжалиги университетининг 20 нафар талабаси "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетида ўқув амалиётини ўташ учун Тошкентга келиши режалаштирилгани маълум қилинди.
Бу каби алмашинув дастурлари Ўзбекистон ва Туркманистон ёш мутахассислари ўртасида касбий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда икки мамлакат ўртасидаги таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда