Ўзбекистон ва Қозоғистон бир қатор муҳим тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

Июнь 01, 2026. 12:25 • 58 сония

111
Ўзбекистон ва Қозоғистон бир қатор муҳим тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

ОСТОНА, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Остонага ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “йўл харитаси”ни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири “Казинформ” халқаро ахборот агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотига кўра, мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Қозоғистон Президентининг 2025 йил 14-15 ноябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалий давоми бўлди.

Шунингдек ўқинг

Янги “йўл харитаси” автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади.

Шунингдек, унда илгари сурилган ташаббусларнинг рўёбга чиқарилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлашга ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш