Logo

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши биргаликда курашмоқда

Июнь 11, 2025. 16:59 • 56 сония

74
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши биргаликда курашмоқда

ОСТОНА, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилотининг 55-ишчи гуруҳи йиғилиши доирасида Қозоғистон давлат назорат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Сакен Қанибеков Ўзбекистон ва Қирғизистон фитосанитария хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Кazinform" халқаро ахборот агентлигининг маълум қилишича, мулоқотнинг асосий мавзуси чигирткага қарши ҳимоя чоралари бўлди.


Учрашув иштирокчилари мамлакатларда мавсумий ҳашаротларга қарши самарали курашиш бўйича мавжуд амалиётлар билан танишдилар. Шунингдек, фитосанитария сертификатлари бўйича самарали ва мунтазам маълумот алмашинувини йўлга қўйиш учун ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ҳам фикр алмашилди.


Бундан ташқари, мулоқот давомида "Locust.uz" тизими тақдимоти ҳам ташкил этилди. Бу электрон платформа бўлиб, унга чигиртка тухум қўйган жойлар ва кимёвий ишлов берилган майдонлар ҳақидаги маълумотлар киритилади. Тизим, шунингдек, транспорт воситаларига ўрнатилган GPS қурилмалари ёрдамида махсус техниканинг ҳаракатини ҳам кузатиб боради. Бу вазиятни эса ўз вазиятни ўз вақтида тўғри баҳолаш ва чигирткаларнинг катта ҳудудларга тарқалишининг олдини олишга имкон беради.


Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро фитосанитария стандартларини жорий этиш ва маълумот алмашинувини ривожлантиришга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш