Андижонда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ноябрь 28, 2023. 10:14 • 35 сония
• 498
АНДИЖОН, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. 26 ноябрь куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

21-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон-Қирғизистон давлатлараро чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди, чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлар ўтказилди.
Учрашувлар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.
Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, музокараларнинг аввалги раунди 13-19 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпан-Ота шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унинг давомида демаркация ишларини олиб бориш учун махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда