Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар алоқалар ривожлантирилади
Июль 17, 2025. 10:36 • 2 дақ
• 199
ОСТОНА, 17 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов бошчилигидаги мамлакатимиз дипломатик миссияси делегацияси амалий ташриф билан Шарқий Қозоғистон вилоятига борди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Нуримбет Сактаганов билан учрашув ўтказилди. Қозоғистон томони мулоқот аввалида ҳудуднинг иқтисодий ва сармоявий салоҳиятини тақдим этди. Қўшни республика вакиллари Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Ўзбекистон дипломатлари сафар давомида мазкур ҳудудда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ватандошларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида сўзлаб берилди. Консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича тегишли тавсиялар билдирилди. Қозоғистоннинг миграцияга оид қонунчилигиги тўлиқ риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Сафар доирасида Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ҳудудий инвестициявий форумда иштирок этди.
Форумда Қозоғистон томони биргаликда амалга ошириш учун тайёрланган бир қатор истиқболли лойиҳаларни тақдим этди. Шунингдек, Ўзбекистон томони шу йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган "Altai Invest – 2025" инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилинди.
Ташриф доирасида элчихона делегацияси Даулет Серикбаев номидаги Шарқий Қозоғистон технология университетида бўлди. Талабалар билан кечган учрашувда илмий-тадқиқот лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Тақдим этилган лойиҳалар тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва металлургия каби соҳаларни қамраб олди.
Мазкур ташриф ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ҳудудлари ва Шарқий Қозоғистон вилояти ўртасида аниқ сармоявий, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда