Сиэтлдаги чархпалак Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди
Ноябрь 18, 2026. 16:30 • 47 сония
• 124
СИЭТЛ, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Сиэтл шаҳрининг диққатга сазовор масканларидан бири – “Seattle Great Wheel” чархпалаги Ўзбекистон Давлат байроғи рангларига бурканди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бу гўзал манзара 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилди.
Ватанимиз тимсолининг Америка Қўшма Штатларининг йирик шаҳарларидан бири – Сиэтл осмонида порлаши биз учун алоҳида фахр ва ғурурдир.
Ушбу рамзий ташаббус Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ҳамда тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
Давлат байроғимиз доимо юксакларда ҳилпирайверсин!
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси