Машу Комазаки: Ўзбек тили – халқнинг бой тарихи, ўзига хос маданияти ва бебаҳо маънавий меросидир
Октябрь 21, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 179
ТОКИО, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон маданият элчиси, таниқли япониялик хонанда ва мусиқачи Машу Комазаки “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида халқимизни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан табриклади.
– Ассалому алайкум, азиз ўзбекистонликлар.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг Япониядаги маданият элчиси сифатида Тошкентдаги Юнус Ражабий номидаги Миллий мусиқа ва ижрочилик санъати институтида дутор чалишни ўрганяпман.
Барча ўзбекистонликларни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўзбек тили халқнинг бой тарихи, ўзига хос маданияти ва бебаҳо маънавий меросидир. Ўзбек тилини ўрганиб, миллий мусиқангиз билан танишар эканман, ўзбек халқининг анъаналари, қадриятлари ва қалб гўзаллигини янада чуқурроқ кашф этмоқдаман.
Ўзбек тили халқларни янада жипслаштирсин, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстликни мустаҳкамласин ҳамда маданий алмашинув учун янги имкониятлар очсин.
Байрамингиз билан яна бир бор табриклайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси