Оқтов шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги нишонланди

Октябрь 27, 2026. 19:55 • 56 сония

• 129
Оқтов шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги нишонланди
Оқтов шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги нишонланди
Оқтов шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги нишонланди
Оқтов шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги нишонланди

ОҚТОВ, 27 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги дипломатлари ватандошлар ўртасида буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган танлов ташкил этиб, Ўзбек тили байрамини тантанали равишда нишонлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Байрам дастурида дипломатик корпус вакиллари, маданият марказлари ва маҳаллий жамоат бирлашмалари раҳбарлари, ватандошлар ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбир доирасида танлов иштирокчилари буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига оид ўз билимини намойиш этди.

Беллашувда фаол қатнашган иштирокчиларга эсдалик совғалари, дастлабки учта ўрин соҳибларига “Ватандош” жамоат фонди мукофотлари топширилди.

Учрашув қатнашчилари шаклланиш ва ривожланиш жараёни кўп асрларни қамраб олган, бир неча муҳим босқичларни босиб ўтган ўзбек тилининг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш