Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик

Октябрь 27, 2026. 18:19 • 2 дақ

• 47
Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик

ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БААлик ҳамкасби шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, энергетика, инфратузилма, рақамли технологиялар ва бошқа истиқболли йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик.

БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашиб, мавжуд муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал этиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни янада ривожлантириш, ҳамкорлигимизни янги амалий натижалар билан бойитиш қайд этилди”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш