Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Октябрь 17, 2024. 08:50 • 45 сония
• 228
ОЛМАОТА, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Шимкент шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилган маърифий кечада Чимкент шаҳридаги Ўзбек этномаданий маркази раҳбарлари ва фаоллари, мазкур ҳудудда таҳсил олаётган ватандошлар қатнашди.
Ўзбекистон бош консули Раушанбек Матчанов тадбирнинг очилиш қисмидаги нутқида иштирокчиларни ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, ўзбек тилининг обрўсини халқаро майдонда янада ошириш бўйича алмалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Икки халқнинг тарихий бирлиги, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, миллатлараро тотувликни қўллаб-қувватлаш ва қардош халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбек этномаданий марказига, ўзбек жамоатчилигини қўллаб-қувватлагани учун маҳаллий ҳокимият идораларига миннатдорлик билдирилди.
Байрам тадбири давомида ўзбек ва қозоқ санъат усталари иштироки концерт дастури тақдим этилди. Шунингдек, Шимкентдаги Ўзбек этномаданий маркази кўмагида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди