Россиянинг Ленинград вилоятида Қурбон ҳайити муносабати билан ватандошлар учун хайрия дастурхони ёзилди

Май 30, 2026. 17:30 • 2 дақ

55

УСТЬ-ЛУГА, 30 май. /“Дунё” АА/. Ленинград вилоятининг Кингисепп туманидаги Усть-Луга посёлкасида порт қурилишига 700 нафарга яқин ватандошимизни жалб этган “Ренcонс” компаниясида Қурбон ҳайити муносабати билан хайрия дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ҳамда иш берувчи вакиллари иштирок этди. Ушбу тадбирни ўтказиш ташаббуси давлат раҳбариятидан чиққани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати хориждаги ватандошларга алоҳида эътибор қаратаётгани, уларнинг Ватанга қайтгач, иш билан таъминланиши учун шароитлар яратаётгани ва ўз бизнесини йўлга қўйишини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди. Бундан ташқари, иштирокчилар билан турли бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбат ўтказилди.

Ватандошлар тадбир ташкилотчилигини юқори баҳолаб, мамлакат раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди. Хусусан, иштирокчилардан бири Исроил Эшонқулов Ватандан йироқда юрган фуқароларга кўрсатилаётган эътибордан самимий мамнунлигини билдириб, байрам дастурхони учун ташкилотчиларга ташаккур айтди.

Яна бир иштирокчи Ёқутхон Ибрагимова ҳам Қурбон ҳайитига бағишланган тадбирга таклиф учун ўз миннатдорлигини изҳор этар экан, бу каби ташаббуслар учун давлат раҳбариятига ўз ташаккурини билдирди.

Тадбир самимий мулоқот ва эзгу тилаклар руҳида якунланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш