Қурбон ҳайити муносабати билан Россиянинг Нижнекамск шаҳридаги ватандошлар учун хайрия дастурхони ёзилди
Май 31, 2026. 17:00 • 55 сония
• 147НИЖНЕКАМСК, 31 май. /“Дунё” АА/. Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан минтақада вақтинча меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз учун хайрия дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида ватандошларга хориждаги Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, кўрсатилаётган консуллик-ҳуқуқий кўмак ҳақида сўзлаб берилди.
Ўз навбатида, ҳамюртларимиз кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, ватанимиз равнақи йўлида дуолар қилдилар.
Дастурхонга тортилган миллий таомлар тадбирга ўзгача файз бағишлади. Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув иштирокчилар ўртасида жонли мулоқот ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

АҚШнинг Рентон шаҳрида ватандошлар учун Қурбон ҳайити муносабати билан тадбир ташкил этилди






