Ўзбекистон ва БАА ўртасида экология соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Июнь 22, 2026. 15:00 • 2 дақ

81
Ўзбекистон ва БАА ўртасида экология соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

АБУ-ДАБИ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг БААдаги элчихонаси дипломатлари “Zayed International Foundation for the Environment” жамғармаси раиси Мухаммад Ахмад бин Фаҳад билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мухаммад Ахмад бин Фаҳад жамғарма фаолияти ҳақида тўхталиб, ташкилот томонидан амалга оширилаётган халқаро экологик дастурлар, табиий ресурсларни асраш, биологик хилма-хилликни сақлаш, дарахт экиш ва чўлланишга қарши курашга қаратилган лойиҳалар хусусида сўз юритди. Жамғарма аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш ҳамда экологик таълимни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни амалга ошираётгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон дипломатлари мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Оролбўйи экологик вазиятини яхшилаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, “яшил” инфратузилмани кенгайтириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва глобал экологик муаммоларга қарши курашда халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан экология, иқлим ўзгариши ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, экологик таълим соҳасида тажриба алмашиш, мутахассислар иштирокида семинар ва конференциялар ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида жамғарма вакиллари экологик таълимни ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон томонига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалаларига оид махсус ўқув материаллари ва адабиётларни тақдим этиш ниятида эканини маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш