Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сингапур барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит вазири билан учрашди

Июнь 22, 2026. 14:00 • 55 сония

93
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сингапур барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сингапурнинг барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит вазири Грейс Фу билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Сингапур барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит вазири Грейс Фу хоним билан самимий ва мазмунли музокаралар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимизда иқлим ўзгаришига қарши курашиш, “яшил” иқтисодиёт ва сув ресурсларини самарали бошқариш соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Сингапурнинг экологик барқарорликни таъминлаш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш борасидаги илғор тажрибаси мамлакатимиз учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидладик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш