Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Ўзбекистон фуқароларини мавсумий ишларга қонуний тарзда жалб этиш масалалари муҳокама қилинди
Январ 13, 2024. 14:11 • 39 сония
• 195
ОҚТОВ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги (Қозоғистон) бош консули Отабек Турсинбеков Манғистау вилояти оқсоқоллар кенгаши раиси Онайбек Абдилов, «Тулепов» деҳқон хўжалиги раҳбари Бауыржан Тулепов ва «Пахтакор» ўзбек этномаданий бирлашмаси раҳбари Рустам Тиллабоев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Манғистау вилоятидаги «Тулепов» деҳқон хўжалиги ҳудудида вақтинча ишга жалб этиш хусусида фикр алмашилди. Деҳқон хўжалиги раҳбари Бауыржан Тулепов дастлабки босқичда 100 нафар кишини мавсумийга ишга жойлаштириш имконияти мавжудлигини билдирди.
Томонлар, шунингдек, бандлик шартлари ва ушбу масаланинг ҳуқуқий жиҳатларини ҳам кўриб чиқдилар.
Суҳбат давомида «Пахтакор» этномаданий бирлашмаси билан 2024 йилга мўлжалланган маданий тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади