Москва шаҳридаги «Альтуфево» марказида бўлгн ўзбекистонлик болаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди
Октябрь 26, 2025. 14:25 • 42 сония
• 23
МОСКВА, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия амалий сафари доирасида Москва шаҳридаги «Альтуфево» вояга етмаганлар учун ижтимоий-реабилитация марказига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Тариф давомида марказда вақтинча яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган болалар билан суҳбатлар ўтказилди. Болаларнинг ҳар бири алоҳида ташкил этилган мулоқотда уларнинг таълим олиши, соғлиғи ва психологик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Болалар суҳбатда уларга таълим олиш ва дам олиш учун барча имкониятлар яратилганини, тарбиячилар меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлаётганини айтишди.
Ҳозирги вақтда ушбу муассасада беш нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган болалар сақланмоқда. Уларни тез орада Ўзбекистонга яқинлари бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва мамлакатимиз элчихонаси вакиллари иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон элчиси Бангладеш Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ригада Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилди
Японияда юртимиз тарихи, маданияти ва иқтисодиётига бағишланган семинар ўтказилди
Красноярск вилоятининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди