Logo

Ригада Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилди

Ноябрь 26, 2025. 07:41 • 39 сония

66
Ригада Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилди

РИГА, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Рига шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий хайрия кўргазма-ярмаркасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ригада аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, нодавлат, минтақавий ва халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар, жами 25 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон стендида юртимизнинг тарихий-маданий ёдгорликлари, ўзига хос анъаналари, бетакрор табиати ҳақида қизиқарли маълумотлар ҳамда миллий бренд маҳсулотлари тақдим этилди. Хусусан, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилди. Қатнашчиларга «Узбекистан – Cроссроадс оф Cивилизатион» ва «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозаси» номли промо-роликлар намойиш этилди.

Мазкур анъанавий тадбир халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим майдонча бўлиб хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш