Ўзбекистон ва Буюк Британия инфратузилма ва қурилиш лойиҳаларида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ноябрь 23, 2025. 11:00 • 52 сония
• 85

ЛОНДОН, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида қурилиш ва архитектура соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Буюк Британия ҳукуматининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон билан савдо масалалари бўйича махсус вакили Лорд Олдердайс, Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги, Экспортни молиялаштириш агентлиги, «Стандард Чартеред» банки раҳбарлари, шунингдек, Британиянинг «Cросс Wоркс,» «Заҳа Ҳадид Арчитеcтс,» «Аруп,» «WилкинсонEйре,» «Cивиc,» «ЛДА Десигн,» «Cроссраил Интернатионал,» «АткинсРеалис,» «Чапман Тайлор» ва бошқа етакчи муҳандислик ва архитектура компаниялари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Буюк Британия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инфратузилма ва қурилиш лойиҳаларида иштирокини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Таъкидлаш лозимки, Британия муҳандислик компаниялари Ўзбекистондани қатор лойиҳаларнинг концепциясини шакллантирган. Хусусан, «Cросс-wоркс» компанияси томонидан Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси, «Заҳа Ҳадид арчитеcтс» томонидан Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олган мажмуа лойиҳаси, «АРУП» томонидан Самарқанддаги Ипак йўли туризм маркази лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон элчиси Бангладеш Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ригада Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилди
Японияда юртимиз тарихи, маданияти ва иқтисодиётига бағишланган семинар ўтказилди
Красноярск вилоятининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди