Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўзбек тили, маданияти ва анъаналарига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Октябрь 20, 2025. 07:40 • 51 сония
• 243

ТУРКИСТОН, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўзбек тили, маданияти ва анъаналарига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонаси ва Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Қозоғистон халқлари Ассамблеяси раиси ўринбосари, Туркистон вилояти Маслехат кенгаши ва ушбу вилоят ҳокимият вакиллари, ўзбек миллий марказлари раҳбарлари ва ватандошлар қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўзининг маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратишини таъкидладилар. Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлашда бу каби ишларнинг аҳамияти жуда ҳам долзарб ва беқиёс эканлиги қайд этилди.
Тадбир давомида ўзбек тилида шеърхонлик, концерт дастурлари ташкил этилди, терат санъати усталари иштирокида спектакль намойиш этилди. Шунингдек, атоқли ўзбек шоир ва ёзувчиларининг асарлари ва ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон элчиси Бангладеш Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ригада Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилди
Японияда юртимиз тарихи, маданияти ва иқтисодиётига бағишланган семинар ўтказилди
Красноярск вилоятининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди