Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Декабрь 06, 2024. 09:11 • 42 сония
• 628
ВАРШАВА, 6 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Польша Иқлим ва атроф-муҳит вазирлиги вакиллари иштирокида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн учрашув давомида иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ечимларни жорий этиш бўйича тажриба алмашиш ва амалий қадамларни белгилаш масалалари муҳокама қилинди.
Польша томони Оролбўйи ҳудудида Иқлим технологиялари халқаро "Expo-Hub" ташкил этиш ва Иқлим резиденциясининг фаолиятига Польша саноат ҳудудлари экологияси институтининг мутахассис ва олимларини жалб этиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, 2025 йил январь ойида навбатдаги музокараларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар ушбу шаклдаги мунтазам мулоқотлар икки давлат ўртасидаги экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини қайд этдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ФАОда “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиш қилинди
Буюк Британия компанияси билан пластик маҳсулотлар биодеградацияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатилади