Logo

Стокгольм шаҳрида Орол муаммоси бўйича Ўзбекистон–Швеция ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Январ 20, 2024. 11:34 • 32 сония

1159
Стокгольм шаҳрида Орол муаммоси бўйича Ўзбекистон–Швеция ҳамкорлиги муҳокама қилинди

СТОКГОЛЬМ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Швеция Орол денгизи жамияти раҳбари Бо Либерт билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Швеция Орол денгизи жамияти ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар 2024 йилда швед ташкилоти томонидан мамлакатимиз олий таълим муассасалари учун сув ресурсларини бошқариш ва барқарор ривожланиш соҳасида онлайн курсларни давом эттириш ва янги лойиҳалар устида бирга ишлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон элчихонаси ва Швеция Орол денгизи жамияти ҳамкорлигида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш