Ўзбекистон ҳудудлари ва Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ўртасида туризм ва инвестициявий шериклик жадаллашади
Октябрь 20, 2025. 18:42 • 48 сония
• 26
ҚИЗИЛЎРДА, 20 октябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятига хизмат сафари давомида "Атамкен" тадбиркорлар миллий палатаси директори Сыздық Пирмухаммед билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида палата раҳбари икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги диинамикасини юқори баҳолаган ҳолда, Ўзбекистондаги ўзгаришларни ўрганиш кераклигини таъкидлади. Жумладан, минтақавий жойлашув нуқтаи назаридан қўшни Қорақалпоғистонда, хусусан Оролбўйида экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар Қизилўрда ҳудуди учун ҳам муҳимлиги қайд этилди. Бу борада тажриба алмашиш мақсадида Қорқапоғистон Республикаси мутахассисларининг Қизилўрда вилоятига сафари ташкил қилинмоқда.
Мулоқот чоғида Қозоғистон томони Ўзбекистонда кечаётган иқтисодий ўзгаришлар ва юртимизнинг туризм салоҳияти билан таништирилди.
Туризм жабҳасида ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон ва Қирзилўрда вилояти туркомпаниялари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, қўшма турпакетларни ишлаб чиқиш, сайёҳлар оқимини ошириш ва бошқалар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон ҳудудларида амалга ошириш учун ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларига Қизилўрда вилояти бизнеси иштирокини таъминлаш бўйича таклифни қўллаб-қувватладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди