Logo

Ўзбекистон ҳунармандчилик маҳсулотлари Хитойнинг Чунцин шаҳридаги кўргазмада намойиш этилди

Ноябрь 05, 2025. 14:18 • 42 сония

71
Ўзбекистон ҳунармандчилик маҳсулотлари Хитойнинг Чунцин шаҳридаги кўргазмада намойиш этилди

ЧУНЦИН, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Хитойнинг Чунцин шаҳрида 1–3 ноябрь кунлари бўлиб ўтган "9-Ғарбий Хитой туризм саноати" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари ва санъат намуналари намойиш этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазмада мингдан зиёд хитойлик ва хорижий компаниялар, шунингдек, 100 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Ўзбекистон павильонида миллий либослар, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда халқ амалий санъатига мансуб буюмлар экспозицияси намойиш этилди. Ушбу экспозиция кўргазма иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, меҳмонларга мамлакатимизнинг экспорт имкониятлари ва сайёҳлик салоҳиятига оид хитой тилидаги ахборот материаллари тарқатилди. Юртимизнинг қадимий шаҳарлари ва бой маданияти ҳақидаги видеороликлар ҳам намойиш этилди.

Ўзбекистоннинг мазкур кўргазмадаги иштироки Хитой бозорида мамлакатимизнинг бой маданияти ва сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш, шунингдек, юртимиз ҳунармандлари тайёрлаган маҳсулотлар экспорт географиясини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш