Ўзбекистон-Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди
Октябрь 17, 2025. 12:47 • 55 сония
• 84
БЕЛГРАД, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Сербия Иқтисодиёт вазирлиги давлат котиби Андриян Йованович билан онлайн музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий қадамлар муҳокама қилинди. Асосий эътибор икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратилди.
Сербиянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, аниқ лойиҳаларни муҳокама қилиш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш мақсадида қатор учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган Ўзбекистон-Сербия бизнес-форуми, бизнес тадбирлар ва мавзули конференциялар ташкил этишга кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларда қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан томонлар замонавий ҳуқуқий базани яратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлайдиган янги икки томонлама ҳужжатларни имкон қадар тезроқ тайёрлаш ва имзолаш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Учрашув якунида томонлар фаол мулоқотни давом эттиришга ва Ўзбекистон-Сербия муносабатларини мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга хизмат қиладиган келишувларга амалий суръат бағишлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди