Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада жадаллашади
Август 13, 2024. 14:53 • 52 сония
• 189
ЛОНДОН, 13 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бош котиби Казухико Когучи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан молиявий ва инвестициявий ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бош котиб Казухико Когучи ЕТТБ ҳамкорлигида республикада кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилаётганлигини қайд этди. У, шунингдек, ЕТТБ ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолашини ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши маълум қилди.
"ЕТТБнинг республикадаги фаолияти, жумладан хусусийлаштириш, тўғридан-тўғри чет эл сармояларини жалб қилиш, "яшил" иқтисодиёт, энергетика ва транспорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жорий этиш ҳамда аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларини ривожлантиришда кўмаклашишга қаратилган", деди у.
Мулоқот якунида мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида икки томонлама учрашув ва ташрифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
ЕТТБ шу кунга қадар Ўзбекистон билан ҳамкорликда жами 162 та лойиҳани амалга оширган. Умумий лойиҳалар портфелининг 52 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Белградда Ўзбекистон–Сербия Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди
Берлинда Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти тақдим этилди
Польша билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи
Польшанинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди