Logo

Ўзбекистон ва Польша фармацевтика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда

Июль 05, 2024. 09:31 • 35 сония

302
Ўзбекистон ва Польша фармацевтика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда

ВАРШАВА, 5 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша фармацевтика саноати уюшмаси президенти Кшиштоф Копец билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда, шунингдек, Польшанинг ушбу тармоқдаги энг йирик "Polpharma Group" ва "Adamed" компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Музокараларда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Поляк томони Ўзбекистонда хорижий инвесторлар, хусусан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юқори баҳолади ва "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш борасидаги ишларга қизиқиш билдирди.

Ўлиб ўтган учрашув якунида Польша фармацевтика саноати уюшмаси делегациясининг Ўзбекистонга хизмат сафарини уюштириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш