Британия компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлашга кўмаклашади
Январ 23, 2025. 03:28 • 59 сония
• 130
ЛОНДОН, 23 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Intertek" компаниясининг ҳукумат ва савдо хизматлари бўйича бош менежери Ирина Беренвальд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Intertek Group plc" 1885 йилда Лондон шаҳрида ташкил этилган. Компания ўтган давр мобайнида нефть ва газ, энергетика, автомобиль саноати, қурилиш, электроника, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бошқа соҳаларда маҳсулот ва хизматлар сифатини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стандартлаштириш соҳасида жаҳондаги етакчилардан бири сифатида ном қозонди. Унинг 100 дан ортиқ мамлакатларда мингдан ортиқ офислари, лабораториялари ва сертификация марказлари мавжуд.
Мулоқот чоғида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "Intertek" компанияси билан ҳамкорликда халқаро стандартлар асосида сертификатлаш, ёрлиқлаш ва ўраш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ирина Беренвальд 2024 йилда Тошкент қилган амалий сафари якунларини юқори баҳолади. У, шунингдек, "Intertek" компанияси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумни амалга тадбиқ этиш бўйича музокараларни давом эттиришга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва "Intertek" компанияси ўртасида онлайн музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади