Logo

Британия компанияси Ўзбекистонда "яшил" лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

Декабрь 04, 2023. 16:14 • 44 сония

257
Британия компанияси Ўзбекистонда "яшил" лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

ЛОНДОН, 5 декабрь. /"Дунё" АА/. Британиянинг "Kalo Holdings" компанияси Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштиришга қаратилган лойиҳаларга сармоя киритишга тайёр, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Гап савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар ҳамда 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлаш имкониятига эга бўлган станцияларни қуришга қаратилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳақида кетмоқда.

Компания вакиллари Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов билан музокаралар чоғида сармоя киритишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Уларга мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, мамлакатимизнинг иқтисодиёт, савдо ва қурилиш соҳасидаги салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Мазкур лойиҳалар амалга оширилган тақдирда Ўзбекистон аҳолисининг умумий манфаати учун атроф-муҳит ва табиий ресурсларни асраб-авайлаган ҳолда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга катта туртки бўлиши алоҳида таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш