Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россиянинг Сахалин вилоятига етказиб берилади

Декабрь 25, 2024. 11:36 • 59 сония

196
Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россиянинг Сахалин вилоятига етказиб берилади

ЖАНУБИЙ САХАЛИН, 30 декабрь. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари амалий сафар билан Россиянинг Сахалин вилоятига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида дипломатлар Жанубий Сахалин шаҳрида янгидан қурилаётган "Агропарк" улгуржи-тарқатиш марказини кўздан кечиришди.

Россия томонига кўра, марказ ҳудуддаги ягона логистика объекти ҳисобланиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун юқори технологияли замонавий инфратузилма билан жиҳозланган. Лойиҳа 56 гектардан зиёд майдонида амалга оширилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Агропарк" улгуржи-тарқатиш маркази ишга туширилгач, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва уларни истеъмолчиларга замонавий стандартлар ва сифат талабларига мос равишда етказиб бериш имконияти пайдо бўлади.

 Марказ раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Сахалин вилоятига тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимиз тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш