Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Октябрь 20, 2025. 20:10 • 38 сония
• 43
ГУАНЧЖОУ, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хитойнинг "Guangdong Anhua Economy and Development" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган иқтисодий тадбирда 200 дан ортиқ маҳаллий компаниялар раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.
Иштирокчиларга Ўзбекистон тараққиётининг иқтисодий кўрсаткичлари, туризм салоҳияти, хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, ҳудудларнинг драйвер тармоқлари, истиқболли савдо ва инвестициявий лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Хитой компаниялари вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни, хорижий компаниялар учун яратилган қулай ва хавфсиз ишбилармонлик муҳитини юқори баҳолади.
Ўтказилган икки томонлама учрашувларда амалий натижаларга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш, Хитой ишбилармон доиралари вакилларининг мамлакатимиз ҳудудларига бизнес-миссияларини ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди