Хитойда "Бухорода бизнес қилинг" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Ноябрь 11, 2024. 16:08 • 50 сония
• 194
ГУАНЧЖОУ, 11 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан "Бухорода бизнес қилинг" мавзусида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Иқтисодий тадбир Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг "Dongguan Private Enterprise Investment Chamber of Commerce" уюшмаси билан биргаликда ташкил этилди.
Уюшма раиси Чжан Жин маҳаллий корхоналар томонидан хориж давлатларда лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш борлигини, шу сабабли, Ўзбекистон инвестициялар киритиш учун жозибадор жой сифатида кўрилаётганини таъкидлади.
Хитой томони мамлакатимизда озиқ-овқат, ичимликлар, асбоб-ускуналар ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, АКТ ва туризм йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда Уюшмага аъзо корхоналар орасида тегишли тарғибот ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди.
Тадбир давомида, Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Ризо Асадов ва Пешку тумани ҳокими Ваҳобжон Қаҳҳоров томонидан ҳудуднинг салоҳияти, бизнес учун яратилган имкониятлар ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказдилар.
Учрашув якунида Уюшма ва унга аъзо корхоналар вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил декабрь ойида Бухоро вилоятига бизнес миссиясини ташкил қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси