Европанинг энг йирик лоукостери Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор
Апрель 06, 2024. 09:57 • 40 сония
• 401
БУДАПЕШТ, 6 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештда "Wizz Air" компанияси президенти Роберт Кери билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида "Wizz Air" авиакомпаниясининг Ўзбекистон авиация бозоридаги иштирокини кенгайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Авиакомпания Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.
Музокаралар давомида, шунингдек, "Wizz Air" бош директори Йозеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига режалаштирилган сафари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, "Wizz Air" лоукостер авиакомпанияси 2022 йил декабрь ойидан Абу-Дабидан Самарқандга, ўтган йилнинг январь ойидан эса Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширмоқда. Чипталар бир томонга 45 доллардан бошланади.
Авиакомпания 2003 йилда ташкил этилган. "Wizz Air" компанияси авиапаркида 206 та "Airbus" самолёти бор.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди