Logo

Латвия ва Литва ишбилармон доиралари вакиллари Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициявий имкониятлари билан танишди

Апрель 29, 2025. 10:22 • 54 сония

87
Латвия ва Литва ишбилармон доиралари вакиллари Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициявий имкониятлари билан танишди

НУКУС, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Латвия ва Литва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Қорақалпоғистонда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бизнес-миссия Ўзбекистон Латвия ва Литва ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудларга сармоя жалб этиш мақсадида мамлакатимиз элчихонаси (қароргоҳи Рига шаҳрида жойлашган) томонидан уюштирилди. Сафар давомида уч давлат тадбиркорлари иштирокида Нукус шаҳрида давра суҳбати ва "В2В" шаклидаги учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирлар давомида хорижий делегация Қорақалпоғистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди. Шунингдек, ҳудуддаги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, латвиялик ва литвалик тадбиркорлар Нукус шаҳрида жойлашган иситиш панель радиаторлари ишлаб чиқарувчи "Osten technologies" МЧЖ, "Jamila Logistic", "Orient Technology" ва бошқа ташкилотлар фаолияти билан танишди ҳамда корхоналар раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди. 

Бизнес-миссия якунида Латвиянинг "TVG Group" компанияси, "Болтиқбўйи-Марказий Осиё иқтисодий ривожланиш ассоциацияси" ва Литванинг "Baltic Shipping" компанияси билан турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш