Logo

Лондонда Ўзбекистонда экологик инновацияларни жорий этиш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Ноябрь 03, 2025. 14:55 • 42 сония

64
Лондонда Ўзбекистонда экологик инновацияларни жорий этиш бўйича давра суҳбати ўтказилди

ЛОНДОН, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонасида "Ўзбекистонда яшил энергия лойиҳаларини амалга ошириш ва экологик инновацияларни жорий этиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Буюк Британиянинг ишбилармон доиралар вакиллари, молия институтлари ходимлари, экологик ташкилотлар аъзолари ва халқаро инвесторлар иштирок этди.

Иштирокчилар Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, яшил энергия лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда экологик инновацияларни ҳаётга жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув давомида етакчи инвестиция ва экологик компания вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдиришди.

Тадбир якунида қатнашчилар яшил иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, бу борада илғор технологиялар ва молиявий инструментларни жорий этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича керакли таклиф ва ташаббусларни илгари суриб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида келишиб олишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш