Мадридда испан сармоясини Марказий Осиёга жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди

Март 15, 2024. 19:44 • 2 дақ

188
Мадридда испан сармоясини Марказий Осиёга жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди

МАДРИД, 16 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Мадрид шаҳридаги Сан Пабло университети билан ҳамкорликда "Марказий Осиёда испан сармояси учун имкониятлар" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлиги, "Airbus" компанияси минтақавий вакили, Сан Пабло университетининг профессор-ўқитувчилари ва экспертлари, шунингдек Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон элчилари иштирок этишди.


Давра суҳбати давомида Испания вакиллари минтақа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларнинг жорий ҳолати ва истиқболларига доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.


Шунингдек ўқинг

Хусусан, Саноат, савдо ва туризм вазирлиги вакили Мария Пеня Матеос сўнгги йиллардаги геосиёсий беқарорликка қарамасдан, Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар жадал ривожланаётганини алоҳида қайд этди. У 2023 йилда Испания ҳукумати котиби Шиана Мендеснинг Тошкентга амалга оширган ташрифи икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. "Испания Ўзбекистонни энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва туризм соҳаларида салоҳиятли ҳамкор сифатида билади", деди у.


"Airbus" компанияси вакили Хосе Луис де Мигель ўз навбатида, "Uzbekistan Airways" билан яхши алоқалар йўлга қўйилгани, Ўзбекистон учун A320neo русумидаги самолётларни етказиш бўйича келишувлар мавжудлигини қайд этди.


Ўзбекистон дипломатлари иштирокчиларни Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, инвестициявий жозибадорлиги, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, ўзбек-испан муносабатлари ва сармоявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари билан таништирдилар

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш