Logo

Малайзия ўрта даражадаги компаниялар консорциуми делегацияси Ўзбекистонга келади

Октябрь 29, 2025. 12:30 • 53 сония

37
Малайзия ўрта даражадаги компаниялар консорциуми делегацияси Ўзбекистонга келади

КУАЛА-ЛУМПУР, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия ўрта даражадаги компаниялар консорциуми (MCMTC) президенти Мартин Анг билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Мартин Анг бошчилигидаги мазкур консорциумга аъзо компаниялар вакилларининг жорий йил 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи кун тартибига оид масалалар муҳокама қилинди.

Мартин Анг Ўзбекистонга борадиган МСМТС делегацияси таркибига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мисни қайта ишлаш, сархил ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси ва логистика масалалари билан шуғулланувчи ўндан ортиқ компаниялар вакиллари киритилганини маълум қилди. "Малайзиялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Мамлакатда амалга оширилаётган турли соҳалардаги тизимли ислоҳотлар, хорижий инвесторларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар тобора Малайзия бизнес аҳлинининг эътиборини ўзига тортмоқда", деди у.

Уч кунлик ташриф давомида делегация аъзолари республикада мева-сабзавот экспорти, ахборот технологиялари, электротехника, улгуржи савдо, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва мисни қайта ишлаш имкониятлари билан яқиндан танишади ва тегишли ишлаб чиқариш корхоналарига боради.

Шунингдек, ташриф дастурида доирасида В2В шаклидаги учрашувлар ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш