Logo

Малайзия компанияси Ўзбекистон кимё саноатида учта лойиҳага инвестиция киритишга қизиқиш билдиряпти

Март 05, 2025. 15:28 • 40 сония

148
Малайзия компанияси Ўзбекистон кимё саноатида учта лойиҳага инвестиция киритишга қизиқиш билдиряпти

КУАЛА-ЛУМПУР, 5 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Sparco Engineering" компанияси лойиҳалар бўйича директори Ража Ариф билан  учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Малайзия компанияси иштирокида Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.


Ража Ариф компания Ўзбекистонда кимё саноатида учта – формальдегид, титан диоксиди ва малеин кислотаси ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.


Учрашув якунида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан амалий саъй-ҳаракатларни бошлаш учун компания раҳбарияти ва техник мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга сафарини   уюштириш тўғрисида келишиб олинди.


"Sparco Engineering" компанияси 2015 йил 10 октябрда мамлакатнинг Селангор штатида ташкил этилган. У нефть-кимё саноатида EPCC ечимлари бўйича Малайзияда етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш